Электрон савдо афзаллиги
  • 06 Май 2016

Электрон савдо афзаллиги

Гулистон шаҳридаги “Нилуфар гул таровати” масъулияти чекланган жамияти “Ўзэкспомарказ”нинг давлат харидлари электрон савдосида мунтазам иштирок этади. Бу эса корхона мебелларига нафақат вилоят, балки мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан харидорлар топишда асқатмоқда.

Бинобарин, ҳозир жамият томонидан 25 турдаги идора ва ошхона жиҳозлари ишлаб чиқарилаяпти. Бу ерга юқори технологиялар ўрнатилгани ҳар бир маҳсулотнинг замонавий дизайн ҳамда қулайликларга эга бўлишини таъминлаётир. Масалан, ошхона мебелларининг ғаладонлари қўл теккизилгани заҳоти очилиб-ёпилади. Биргина мана шу жиҳат ҳам харидорларда алоҳида қизиқиш уйғотмоқда.

— Ўзим олий маълумотли иқтисодчиман, — дейди жамият раҳбари Дилшод Тожибоев. — Университетда олган билимларим ишлаб чиқаришда қўл келмоқда. Қолаверса, жамоамизнинг барча аъзоси ёшлардан иборат. Уларнинг барчаси изланувчан ва янгиликка интилувчан. Шу билан бирга, касб-ҳунар коллежининг икки нафар битирувчиси ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётир. Келгусида бу мутахассислар ҳам жамоамиз сафига қўшилади. Шунингдек, жорий йилда мебель тайёрлаш цехимизни янада кенгайтириш ҳаракатидамиз.

 

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn