Маҳаллий муҳандислар ишланмалари асосида
  • 05 Май 2016

Маҳаллий муҳандислар ишланмалари асосида

Қарши шаҳридаги “Қашқадарё плазма” масъулияти чекланган жамиятида маҳаллий муҳандислар ишланмалари асосида бир неча турдаги қишлоқ хўжалиги ускуналари, темир йўллар учун махсус белгилар, йиғма каравот, электромонтёрлар мосламаси каби янги турдаги маҳсулотлар тайёрлаш ўзлаштирилди.

— Цехларимиз 30 миллиметргача қалинликдаги металл прокатларни ўта аниқ ўлчамларда кеса оладиган замонавий плазмали дастгоҳлар билан жиҳозлангани иш самарадорлигини ошираяпти, — дейди корхона раҳбари Сулаймон Тўйчиев. — Биз таклиф этаётган қишлоқ хўжалиги ускунаси тупроқни 40 сантиметр чуқурликкача юмшатиш имконини беради. Ўзининг ихчамлиги ва фойдаланиш учун қулайлиги билан ажралиб турадиган бундай мосламалар, айниқса, фермерларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Қолаверса, мамлакатимиздаги етакчи саноат корхоналарига ҳам зарур эҳтиёт ҳамда бутловчи қисмларни етказиб бераяпмиз.

 

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn