Фермерларга маъқул  технологиялар
  • 29 Апрель 2016

Фермерларга маъқул  технологиялар

Навоий машинасозлик заводида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга мўлжалланган ихчам линиялар ва қадоқлаш минитехнологиялари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Эътиборлиси, мазкур лойиҳа Германиянинг “KRONEN GmbH” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди. 

— Юртимиз заминида йил давомида мева-сабзавот етиштирилади, — дейди корхона мутахассиси Дилшод Кенжаев. — Бизнинг мўъжаз технологияларимиз арзон ҳамда харидоргир маҳсулот тайёрлаши билан деҳқон ва фермер хўжаликларига манзур бўлмоқда. 

Шунингдек, ушбу завод муҳандислари томонидан қишлоқ хўжалиги техникалари учун такомиллаштирилган культиваторлар ҳамда плуглар яратилиб, кенг миқёсда ишлаб чиқаришга жорий этилди.

 

Азамат ЗАРИПОВ, 

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn