Маҳаллий хом ашёдан шиша тола
  • 29 Апрель 2016

Маҳаллий хом ашёдан шиша тола

“Жиззах” махсус индустриал зонасида яна бир истиқболли лойиҳа рўёбга чиқарилди. Яъни бу ерда шиша тола тайёрлашга ихтисослаштирилган “Экоклимат” корхонаси ташкил этилди.

— Хитойлик инвесторлар кўмагида амалга оширилган мазкур лойиҳага кўра, йилига 10,8 минг тоннагача маҳсулот ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда, — дейди корхона раҳбари Жамолиддин Ҳамидов. — Фаолият бошлашимиз эвазига 100 та иш ўрни яратилди. 

Яна бир эътиборли жиҳати, бу ерда ишлаб чиқариш маҳаллий хом ашёга асосланган. Фақат баъзи қўшимчаларгина хориждан келтирилмоқда. 

“Экоклимат” маҳсулотлари иссиқ ва совуқ ўтказмаслик  ҳамда шовқинни тўсиш хусусиятига ҳам эга.

 

Тожиддин ҚАМАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn