Ишлаб чиқарувчилар анжумани
  • 29 Апрель 2016

Ишлаб чиқарувчилар анжумани

Нукус шаҳрида ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтди.

Унинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятлар, -корхоналарда олиб борилаётган техник ва технологик янгиланишлар ички истеъмол бозорини импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар билан тўлдириш баробарида, республикамиз экспорт салоҳияти юксалишига ҳам хизмат қилаётганини алоҳида эътироф этдилар.

Мазкур анъанавий форум эса саноатни янада ривожлантириш, йирик корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш, ишлаб чиқарувчиларнинг янги ҳамкорлар топиши ҳамда буюртмалар портфелини -шакллантиришида муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

Ярмаркада Қорақалпоғистон Республикаси вакилларидан ташқари, Хоразм, Бухоро, -Навоий, Самарқанд, Наманган ва Тошкент вилоятларидан келган тўрт юздан зиёд тадбиркорлик субъектлари ўз маҳсулотларини  намойиш қилдилар.

— Бундай анжуманлар ўзаро тажриба алмашиш, саноатга оид энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишимизга ҳам ёрдам беради, — дейди Нукус шаҳридаги “Ember-Gulya” оилавий корхонаси раҳбари Гулнора Ембергенова. — Фаолиятимиз ҳақида тўхталсам, корхонамиз кийим-кечак, каштачилик намуналари 

ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Айни пайтда йигирма турдан зиёд маҳсулот тайёрлаяпмиз. Мазкур тадбирда кўплаб янги мижозлар билан келишув битимлари имзоладик.

Ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси давомида умумий қиймати 19 миллиард сўмликдан ортиқ шартномалар тузилди.

 

Ҳидоят АҲМЕДОВ,

 «Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn