Экспортда салмоқли кўрсаткич
  • 28 Апрель 2016

Экспортда салмоқли кўрсаткич

Олтинкўл туманидаги “Крав текс” қўшма корхонаси беш йилдан буён енгил саноат соҳасида самарали фаолият юритиб келаяпти. Айни пайтда бу ерда тайёрланаётган 20 турдаги газлама ва 30 хилдаги кийим-кечакларнинг 80 фоизи Европа ҳамда қўшни давлатларга етказиб берилмоқда. 

Ўтган йили модернизациялаш тадбирларидан сўнг корхонанинг қуввати янада ортди. Жумладан, Италиядан келтирилган замонавий ускуналар ёрдамида кунига 10 тоннагача матога гул босиш имконияти юзага келди. Янги ўрнатилган қуритиш ва дазмоллаш дастгоҳлари эса 1,2 тоннагача хом ашёга қайта ишлов бериш қувватига эга. 

Саидаҳмад ШУКУРОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn