Корхона қуввати ошди
  • 28 Апрель 2016

Корхона қуввати ошди

Китоб туманидаги “Китоб ип йигирув” акциядорлик жамиятида йилига 2700 тонна калава ип тайёрлаш қувватига эга янги линия ишга туширилди.

Умумий қиймати 12 миллиард сўмга тенг ушбу техник ва технологик янгиланишлар вилоят саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилди. 

— Ҳозирги кунда дастгоҳларимиз тўла қувват билан ишлаяпти, — дейди корхона раҳбари Фахриддин Азизов. — Буюк Британиянинг “Edel Trading” компанияси билан қарийб 200 минг АҚШ долларилик маҳсулот етказиб бериш юзасидан шартнома имзолаганмиз. Айни пайтда мазкур буюртма устида иш олиб бормоқдамиз. Шунингдек, экспорт жуғрофиясини кенгайтириш борасида Европанинг бир қатор мамлакатларидаги мижозлар билан музокаралар ўтказаяпмиз. 

Эътироф этиш керакки, “Китоб ип йигирув” акциядорлик жамиятида тайёрланаётган маҳсулотларнинг асосий қисми ташқи бозор учун мўлжалланган. 

 

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn