Маҳсулот тури 10 тага етди
  • 15 Апрель 2016

Маҳсулот тури 10 тага етди

Жиззах туманидаги “Sagdiana profnastil” масъулияти чекланган жамиятида амалга оширилган кенг кўламли модернизациялаш тадбирларидан сўнг 10 турдаги профнастил ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Эътиборлиси, замонавий андозадаги мазкур томёпқичлар юқори сифати ҳамда турдошларига нисбатан арзонлиги билан харидорларга манзур бўлмоқда.
— 2014 йилда тўрт нафар ишчи билан фаолият бошлаган эдик, — дейди МЧЖ раҳбари Диёр Абдуллаев. — Ўша йили тижорат банкининг 100 миллион сўмлик кредити эвазига хориждан илғор дастгоҳлар келтириб ўрнатилди. Қолаверса, ўтган даврда маҳсулотларимиз сифатини ошириш ҳамда қўшимча иш ўринлари яратишга эришдик. Жорий йилги техник ва технологик янгиланишларга ҳам ўз маблағимиздан ташқари, молия муассасасининг 300 миллион сўмлик сармоясини йўналтирдик. Бу орқали маҳаллий ёшлардан яна 10 нафари доимий даромад манбаига эга бўлди.


Муқимбой ИСМОИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn