Саноат усулида ишлаб чиқарилаяпти
  • 15 Апрель 2016

Саноат усулида ишлаб чиқарилаяпти

Китоб туманидаги “Китоб мармар заводи” масъулияти чекланган жамиятида саноат усулида яримтайёр қурилиш материали — микрокальцит ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Ноёб минерал ҳисобланмиш ушбу хом ашё саноатнинг турли тармоқлари, хусусан, қоғоз, пластик буюмлар, линолеум, резина тайёрлашда кенг қўлланилади. Эътиборлиси, жаҳон бозорида қўшимча қийматга эга мазкур турдаги қурилиш материалини вилоятда илк бор саноат усулида ишлаб чиқаришга киришилди.
— Асосий эътиборни техник ва технологик янгиланишларга қаратаяпмиз, — дейди МЧЖ раҳбари Ўткир Жўраев. — Ўрнатилган ускуналар бир кунда ўртача 50 тоннагача маҳсулот тайёрлаш қувватига эга. Хусусан, ўтган йили қарийб 100 минг АҚШ долларилик микрокальцитни чет эллик буюртмачиларга етказиб бердик. Жорий йилда эса экспорт салоҳиятини янада юксалтириш мақсадида хориждан мармар плиталар ишлаб чиқарадиган замонавий дастгоҳлар келтириб ўрнатаяпмиз.


Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn