Экспортда салмоқли натижа
  • 13 Апрель 2016

Экспортда салмоқли натижа

Когон туманидаги “Кнауф гипс Бухоро” корхонасида дастлаб тўрт турдаги қуруқ қурилиш аралашмаси ишлаб чиқариш ўзлаштирилган эди.
Кейинчалик ҳудудда йирик хом ашё захираси мавжудлиги инобатга олиниб, гипсокартон қопламалар тайёрлаш ҳам йўлга қўйилди. Айни пайтда корхона ёрлиғи туширилган бинокорлик материалларига нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам талаб ортиб бормоқда. Йилига 20 миллион квадрат метр ана шундай маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга тадбиркорлик субъекти ўтган йили чет эллик харидорларнинг 7,5 миллион АҚШ долларилик буюртмаларини бажаришга эришди.
Таъкидлаш жоизки, шу каби корхоналар саъй-ҳаракати билан 2015 йилда вилоят ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 392,5 миллион АҚШ долларини ташкил этди.


Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn