Хорижий инвестиция асосида
  • 07 Апрель 2016

Хорижий инвестиция асосида

“Жиззах” махсус индустриал зонасида масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Beek Еlectro” қўшма корхонасининг ишга туширилиши воҳада бунёдкорлик юмушлари ҳажмини янада кенгайтириш имкониятини юзага келтирди. 

— Технологияларимиз йилига 1 миллион 200 минг дона, 8 турдаги электр ускуналари ҳамда жиҳозлари тайёрлаш қувватига эга, — дейди корхона бўлим бошлиғи Акмал Мамасолиев. — Келгусида улар турини 18 тага етказишни мақсад қилганмиз. Шу билан бирга, жорий йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб Маҳаллийлаштириш дастури бўйича кенг қамровли ишларни амалга оширмоқчимиз. 

Хитойлик сармоядорлар билан ҳамкорликда ташкил этилган ва лойиҳа қиймати 1,075 миллион АҚШ долларига тенг бўлган мазкур йирик ишлаб чиқариш субъекти фойдаланишга топширилиши билан 22 кишининг бандлиги таъминланди. Корхона тўлиқ қувватга эришгач, ушбу кўрсаткични 40 нафарга етказиш кўзда тутилган.

Тожиддин ҚАМАРОВ,

 «Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn