Импорт ўрнини босади
  • 05 Апрель 2016

Импорт ўрнини босади

Боёвут туманидаги “Жамол Шер омад” хусусий фирмасида ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилгач, олинаётган даромад миқдори ортди.

— Фаолиятимизни дастлаб хизмат кўрсатишдан бошлагандик, — дейди корхона раҳбари Отабек Худойбердиев. — Банкнинг 90 миллион сўмлик кредити ҳисобига хориждан кир ювиш воситалари тайёрлашга мўлжалланган технология сотиб олдик. Ҳозир икки турдаги ана шундай маҳсулотни қадоқланган ҳолда ички бозорга етказиб бераяпмиз.

Дарҳақиқат, мазкур цехда айни пайтда маҳаллий хом ашё асосида кунига 500 килограммгача юқори сифатли, импорт ўрнини босувчи кир ювиш кукуни ишлаб чиқарилмоқда. Корхона қошида замонавий эшик ва дераза ромлари ясашга ихтисослаштирилган янги тармоқни ташкил этиш борасида ҳам саъй-ҳаракатлар олиб борилаётир.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn