Истиқлолнинг буюк ҳикмати
  • 01 Апрель 2016

Истиқлолнинг буюк ҳикмати

Аввал хабар қилганимиздек, мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб барча ҳудуддаги таълим муассасаларида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мавзуида тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамкорлигида уюштирилаётган бундай маърифий анжуманлар яқинда пойтахт миқёсида ўтказилган бўлса, айни пайтда Тошкент вилоятида давом этмоқда. 

Ёшларни умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларни мафкуравий, маънавий ҳамда ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоялаш мақсадида уюштирилган тадбирларда ёзувчи ва шоирлар, олимлар, актёрлар, эстрада хонандалари, шу жумладан, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этаётир. 

Куни кеча улар Ангрен, Олмалиқ, Чирчиқ ва Бекобод туман ҳамда шаҳарларидаги умумтаълим мактаблари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларида бўлиб, ватанпарварлик, меҳр-оқибат, юртга садоқат каби мавзуларда фикр юритдилар. Шеърият кечаси, санъаткорлар билан учрашувлар, шунингдек, ижрочи ёшлар иштирокидаги концерт дастурлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди. 

Гулнора АҲМЕДОВА.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn