Бизнес лойиҳа имконияти
  • 31 Март 2016

Бизнес лойиҳа имконияти

Гулистон шаҳридаги “Барака текс” хорижий корхонаси  вилоятдаги йирик экспортчи субъектлардан бири ҳисобланади. Бинобарин, бу ерда пахта толасидан тайёрланаётган калава ипнинг барчаси хитойлик ҳамкорларга етказиб берилмоқда.

Хусусан, 220 кишилик жамоа томонидан ўтган йили 2,5 миллион АҚШ долларилик ташқи савдо амалиёти бажарилди.

Корхона мутахассисларининг билдиришича, яқинда ишлаб чиқариш қувватлари янада ортади. Яъни ҳаётга татбиқ этилиши мўлжалланаётган 3 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳага мувофиқ, маҳсулот тайёрлаш ҳажми ўсиши баробарида, унинг сифати ошиши ҳам кутилмоқда. Ўз навбатида, кўплаб янги иш ўринлари вужудга келади.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn