Янги завод ишга туширилди
Версия для печати
  • 31 Март 2016

Янги завод ишга туширилди

Ангор туманидаги “Толлошқон инвест” хусусий корхонаси томонидан йилига 2 миллион дона пишиқ ғишт ишлаб чиқариш қувватига эга завод ишга туширилди.

Коллеж битирувчиларидан 10 нафари жалб этилган ушбу корхонада тайёрланаётган сифатли деворбоп материалларга талаб ортиб бормоқда.

— Мазкур бизнес-режани амалга оширишда банкнинг 60 миллион сўмлик кредити қўл келди, — дейди тадбиркор Исмат Рўзиев. — Ана шу маблаққа ўз сармоямизни ҳам қўшиб, корхонани замонавий, иш унуми юқори ва тежамкор технология билан жиҳозладик. Бу маҳсулот таннархи арзонлашишида муҳим аҳамият касб этаётир.

Нормурод ТЕМИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn