Ипакдан харидоргир буюмлар
  • 31 Март 2016

Ипакдан харидоргир буюмлар

Қоровулбозор туманидаги “Наргиз Баҳор” масъулияти чекланган жамиятида янги турдаги уй-рўзғор буюмлари тайёрлаш йўлга қўйилди. Натижада бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тури ўн еттитага етди.

— Фаолиятимизни бундан беш йил аввал уч нафар ишчи билан бошлагандик, — дейди корхона раҳбари Наргиза Воҳидова. — Айни дамда жамоамиз аъзолари сони ўн уч нафарга етди. Шу йилнинг дастлабки ярмида буюртмачиларга 300 миллион сўмлик маҳсулот етказиб беришни режалаштираяпмиз. Бундан ташқари,  чет эллик буюртмачилар учун ипакдан харидоргир буюмлар тайёрлашга қаратилган бизнес-лойиҳани амалга оширамиз. Шу тариқа ташқи бозорга чиқишни ҳам мўлжалламоқдамиз.

Ҳозирги вақтда Бухоро вилоятида 12,5 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатаяпти. Соҳанинг бандликдаги улуши 77,1 фоизни ташкил қилмоқда.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn