Буюртмалар кўпаймоқда
  • 30 Март 2016

Буюртмалар кўпаймоқда

Самарқанд туманидаги махсус оёқ кийимлари ва спорт пойабзаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Amir-UL-Baxr VMG” масъулияти чекланган жамияти иш бошлаган дастлабки пайтда жамоа ходимлари атиги 10 кишидан иборат эди.

Ўтган қисқа фурсатда корхона фаолияти кенгайиб, тайёрланаётган маҳсулотлар тури ва ҳажми ортиши баробарида, ишчилар сони 60 нафарга етди. Ҳозирги вақтда МЧЖда энг замонавий технологиялар ёрдамида ойига 25 минг жуфт оёқ кийими ишлаб чиқарилаяпти.

Корхона раҳбари ўринбосари Баҳора Аҳмедованинг айтишича, маҳсулотлари нафақат Самарқанд вилояти, балки мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидаги саноат корхоналарига ҳам шартнома асосида етказиб берилаётир. Қолаверса, турли тендер ва -савдо-ярмаркаларида қатнашиб, кўплаб буюртмалар қабул қилишаяпти. Улар келгусида иш кўламини янада кенгайтириш ниятида.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn