Экспорт географияси кенгаяди
  • 30 Март 2016

Экспорт географияси кенгаяди

Олот туманидаги “Бухоро нью текстиль” масъулияти чекланган жамиятида айни пайтда 148 киши меҳнат қилмоқда. Уларнинг асосий қисми маҳаллий ёшлардир.

— Модернизациялаш тадбирларининг бажарилиши туфайли калава ип ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхонамизнинг экспорт салоҳияти ошди, — дейди  бош технолог Фарҳод Хайриев. — Ўтган йили хорижлик буюртмачиларга 1 миллион 62 минг АҚШ долларилик маҳсулот жўнатдик. Бу 2014 йилдагига қараганда тўрт баравар кўпдир. Ушбу натижа билан кифояланиб қолмоқчи эмасмиз. Молия муассасалари кўмагида фаолиятимизни кенгайтириб, қўшимча 

30 та иш ўрни яратиш режалаштирилган. Бу борадаги бизнес лойиҳани амалга ошириш -орқали экспорт географиясини ҳам кенгайтиришни мўлжаллаяпмиз.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn