Дизайни эътиборни тортаяпти
  • 26 Март 2016

Дизайни эътиборни тортаяпти

Учқудуқ туманидаги “Power Renj Group” масъулияти чекланган жамиятида қурилиш маҳсулотлари, электродлар, замонавий эшиклар ҳамда турли мебеллар тайёрланади.

Жамият раҳбари Юсуфжон Тошевнинг саъй-ҳаракати туфайли Хитойдан 200 минг АҚШ долларига келтирилган илғор технологик ускуналар ёрдамида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ўзига хос дизайни ва нархининг мақбуллигига кўра кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда.— Юртимизда тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилган, — дейди корхона иш юритувчиси Ўткир Тошев. — Бундан биз ҳам унумли фойдаланаяпмиз. Асосий эътиборимизни импорт ўрнини босувчи, рақобатдош қурилиш маҳсулотлари тайёрлашга қаратганмиз.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn