Томорқадан катта даромад
  • 24 Март 2016

Томорқадан катта даромад

Ховос туманидаги “Соҳибкор” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудуди аҳолиси ўз томорқасида парваришлаётган турли кўкатлардан мўмай даромад олмоқда.

Хусусан, март ойининг дастлабки кунларидаёқ Қайирма маҳалласидаги Хўжамуродовлар оиласи бюджетига ана шундай экинлар 4 миллион сўмдан зиёд маблағ келтирди.
— Ўн икки сотих ердан кўрадиган йиллик даромадимиз 10 миллион сўмдан ошади, — дейди Мингбой Хўжамуродов. — Жумладан, уч сотих майдондаги шивит 7-8 марта ҳосил беради. Айни пайтда харидорларга саримсоқпиёз ва пиёзни ҳам кўкат ҳолатида етказиб бераяпмиз. Кейинроқ бу экинлар ўрнида помидор, бодринг ҳамда сабзавот парваришлаймиз. Яъни томорқамиздан доимо унумли фойдаланамиз. Унинг четида мевали дарахтлар ҳам бор.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn