Истиқболли лойиҳалар ва кооперация
  • 24 Март 2016

Истиқболли лойиҳалар ва кооперация

Самарқанд шаҳрида ташкил этилган ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун эришилган ютуқлар ҳамда истиқболли лойиҳаларни кенг намойиш қилиш, талаб ва таклиф мутаносиблигини белгилаб олиш, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлди.


Тадбирда қатнашган йирик саноат корхоналари, кичик бизнес субъектлари ҳамда фермер хўжаликларининг импорт ўрнини босувчи маҳсулотлари, жумладан, спорт жиҳозлари, мебеллар, тиббиёт воситалари, калава ип, газлама, автотранспорт эҳтиёт қисмлари, бурғилаш асбоблари, гиламлар, турли хил лок-бўёқ маҳсулотлари, махсус техникалар, лаборатория ускуналари бу ерга ташриф буюрганларда катта қизиқиш уйғотди.
Уч кун давом этган ярмаркада ишлаб чиқарувчилар ва буюртмачилар ўртасида умумий қиймати 86 миллиард 700 миллион сўмликдан зиёд келишувларга эришилди.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn