Талаб ва таклиф асосида
  • 18 Март 2016

Талаб ва таклиф асосида

ўаллаорол туманидаги “Nargiza teks” масъулияти чекланган жамияти фаолиятини бошлаганига эндигина бир йил бўлди. Лекин шу қисқа вақт мобайнида корхонада тайёрланаётган трикотаж маҳсулотлари сифатлилиги боис ўз харидорини топиб улгурди.

Айни пайтда жамият тадбиркорлари ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш борасида изланишлар олиб бораяпти. Чунончи, яқинда 78 минг 400 АҚШ доллари эвазига хориждан замонавий дастгоҳлар келтириб ўрнатилди. Натижада бу ерда меҳнат қилаётганлар сони 190 нафарга етди. Товарлар тури эса 5 тага кўпайди.

— Корхонамиз бир кунда уч минг донагача маҳсулот тайёрлаш қувватига эга, — дейди “Nargiza teks”нинг режалаштириш бўлими бошлиғи Сардор Эгамқулов. — Бозор талаби ҳамда буюртмачилар истагига кўра, ўтган давр ичида янги дизайнда 30 турдаги либослар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. 

Жиззах вилоятида саноат салоҳиятини юксалтириш борасида олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида ўтган йили 213 та истиқболли лойиҳа муваффақиятли амалга оширилди. 

Тожиддин ҚАМАРОВ, 

«Халқ сўзи»  мухбири. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn