Илм-фан ва ишлаб чиқариш уйғунлиги
  • 18 Март 2016

Илм-фан ва ишлаб чиқариш уйғунлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан Бухорода “Ҳудудий инновацион тизим модели” мавзуида семинар ташкил қилинди.

Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида Европа Иттифоқининг “Темпус” дастури доирасида ўтказилган тадбирда ҳудудларнинг инновацион тараққиётини таъминлашда олий таълим муассасаларининг ўрни ва аҳамиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Тадбиркорлар ҳамда тадқиқотчилар тренинг машғулотларида иштирок этди. Ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, инновацион фаолиятнинг мазмун-моҳиятига оид мулоқотларда фаол қатнашдилар. Илм-фан ва ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари  белгилаб олинди.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn