Етмиш хил дизайн таклиф этилади
  • 17 Март 2016

Етмиш хил дизайн таклиф этилади

Тўрақўрғон туманидаги “Азиз Аваз соф савдо” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган замонавий мебеллар ўзига хос дизайни ва мустаҳкамлиги билан хорижникидан асло қолишмайди.

Шаҳанд қишлоғидаги фойдаланилмай турган бинони ўз тасарруфига олган мазкур тадбиркорлик субъекти томонидан 200 миллион сўмлик сармоя эвазига тахтага ишлов бериш ҳамда гул солишга мўлжалланган технологик линия келтириб ўрнатилди. Ҳозирги пайтда у ерда меҳмонхона, ошхона ҳамда ётоқхонага мўлжалланган 70 дан ортиқ турдаги импорт ўрнини босувчи мебеллар тайёрланмоқда.

 — Қишлоғимизда ҳунармандлар кўпчиликни ташкил этади, — дейди ушбу жамият иш бошқарувчиси Анваржон Абдуллаев. — Эндиликда улардан 20  нафарга яқини жамоамиз сафида меҳнат қилаяпти.

Таъкидлаш керакки, вилоят саноат салоҳиятини оширишда “Азиз Аваз соф савдо” сингари кичик бизнес субъектларининг ҳиссаси тобора ортиб бораётир. Хусусан, ўтган йили уларнинг ялпи ҳудудий  маҳсулотдаги улуши 80,2 фоизга етди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, 

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn