Талаб ортиб бораяпти
  • 17 Март 2016

Талаб ортиб бораяпти

Шаҳардаги “А. Akbarali“ масъулияти чекланган жамиятида пахта толасидан тайёрланаётган калава ипга ташқи бозорда ҳам талаб ортиб бораяпти. Корхона цехлари 4 миллион 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ эвазига энг сўнгги технологиялар асосида жиҳозлангани ва маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари юқорилиги бунга замин яратди.

— Ўтган йили 6 миллион долларлик экспорт амалиётини бажардик, — дейди жамият раҳбари Хайрулло Парпиев. — Жорий йилда ушбу кўрсаткични янада ошириш учун 300 кишилик жамоамиз астойдил меҳнат қилмоқда.

2015 йил вилоят иқтисодиётида таркибий ўзгаришларни янада кенгайтириш, саноатнинг етакчи тармоқларини модернизациялаш борасида кўрилган чора-тадбирлар боис ҳудудий тасарруфдаги 159 та субъект томонидан 223,1 миллион АҚШ долларилик маҳсулот ташқи бозорга чиқарилди.

 

Маъмур МУСУЛМОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn