Корхонанинг дастлабки маҳсулоти
  • 15 Март 2016

Корхонанинг дастлабки маҳсулоти

Пахтакор туманидаги “Пахтакор нур” масъулияти чекланган жамияти томонидан мойли экинларни қайта ишлаш корхонаси фаолиятининг йўлга қўйилиши билан 40 кишининг бандлиги таъминланди.

— Ушбу лойиҳа қиймати 2 миллиард 900 миллион сўмга тенг бўлиб, уни рўёбга чиқариш учун банкнинг 850 миллион сўмлик кредитидан ҳам фойдаландик, — дейди мазкур жамият раҳбари Б. Аббосов. — Эндиликда илғор технологиялар ёрдамида махсар, зиғир, кунжут, кунгабоқардан ўсимлик ёғи тайёрлаймиз. Ҳозирги кунда ушбу турдаги экинларни етказиб бериш бўйича вилоятимиз туманларидаги фермер хўжаликлари билан шартномалар имзоланмоқда. Қолаверса, соя ўсимлиги четдан келтирилиб, шу ернинг ўзида қайта ишланаяпти. Тез орада совун тайёрлашни ҳам йўлга қўймоқчимиз.

Муқимбой ИСМОИЛОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn