Хизмат кўрсатишдан ишлаб чиқаришга
  • 15 Март 2016

Хизмат кўрсатишдан ишлаб чиқаришга

Чимбой туманида бундан беш йил аввал ташкил этилган “Амангелди Мехрибан” масъулияти чекланган жамияти озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қиларди. Эндиликда корхона таркибида ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилди. Пировардида қўшимча ўнта иш ўрни яратилди.

— Аҳолининг талаб ва эҳтиёжини чуқур ўрганиб, 33 минг АҚШ долларилик кредит ҳисобига хориждан замонавий технологик ускуналар келтириб ўрнатдик, — дейди тадбиркор Ҳамидулла Утамбетов. — Натижада нон ва қандолат маҳсулотлари тайёрлаш имконияти яратилди. Қувонарлиси, маҳсулотларимиз сифати харидорларга манзур бўлмоқда.

Ўтган йили Қорақалпоғистон Республикасида саноат соҳасида 145,3 миллиард сўмлик ва 16,5 миллион АҚШ долларилик 247 та лойиҳа амалга оширилиб, 6575 кишининг бандлиги таъминланди. Улар томонидан 135 миллиард сўмликдан зиёд саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn