Тежамкор технологиялар самараси
  • 11 Март 2016

Тежамкор технологиялар самараси

Бойсун туманидаги “Хуршид” хусусий корхонаси цехлари 90 минг АҚШ долларилик илғор технология билан жиҳозланган. Бу ерда замонавий мебель жиҳозлари ишлаб чиқарилмоқда.

— Иш қуввати юқори, тежамкор дастгоҳлар ёрдамида сифатли маҳсулот тайёрлаяпмиз, — дейди жамоа раҳбари Тойир Тўрақулов. — Ускуналарнинг афзаллиги шундаки, хом ашёдан деярли чиқит чиқмайди. Улар ёрдамида усталаримиз тахтани кичик ўлчамгача қирқиб олиш, силлиқлаш ва турли хил безаклар тушириш имконига эга. Жорий йилдан бошлаб мебелларимизнинг 50 фоизини экспортга чиқариш ниятидамиз.

Иш фаолиятини кенгайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор бераяпмиз. Жумладан, тикувчилик цехи ташкил этилиб, беш нафар коллеж битирувчиси бандлиги таъминланди. Айни чоғда улар мебеллар учун устки жилдлар, шунингдек, пардалар ҳам тайёрлашаяпти.

 

Нормурод ТЕМИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn