Илғор технологиялар асосида
  • 05 Март 2016

Илғор технологиялар асосида

Жорий йилда “Қувадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятида бир неча истиқболли лойиҳа ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Жумладан, макарон цехида Италия технологияси асосида модернизациялаш тадбирларини амалга ошириш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳа рўёбга чиқарилса, тайёрланаётган маҳсулотлар тури 20 тага етиб, уларнинг сифати ҳам тубдан яхшиланади.
— Айни пайтда инвестиция жалб қилиш мақсадида чет эллик ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилаётир, — дейди мазкур жамият раҳбари Рустамбек Салимов. — Шунингдек, нон ишлаб чиқариш мажмуи фаолиятини ҳам кенгайтираяпмиз. Бизнес-режага кўра, патир, батон нон, ширин кулча каби маҳсулотлар тайёрланиб, сертификат олиш учун Фарғона стандартлаштириш ва метрология бошқармасига тақдим этилди.

Набижон СОБИРОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn