Яна бир истиқболли лойиҳа
  • 05 Март 2016

Яна бир истиқболли лойиҳа

Жиззах туманида бундан уч йил аввал фаолият бошлаган “Жиззах индустриал тўқима” масъулияти чекланган жамияти бўз матоси ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган.

Яқинда корхонада янги лойиҳа амалга оширилгач калава ип тайёрлаш ҳам ўзлаштирилди.
— Ушбу бизнес-режамизни рўёбга чиқаришда банкнинг 1 миллиард 127 миллион сўмлик имтиёзли кредитидан самарали фойдаландик, — дейди МЧЖ раҳбари Жаҳонгир Зуҳуров. — Шу билан бирга, икки миллиард сўмлик ўз маблағимизни ҳам мазкур лойиҳа рўёбига йўналтирдик. Даставвал, бинони таъмирлаб, реконструкция қилдик.  Шундан сўнг Швейцариядан йигирув дастгоҳлари харид қилдик. Намангандан эса ҳавони намлаш ва совитиш ускунасини келтириб ўрнатдик. Пировардида йилига 1200 тонна калава ип ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлдик. Корхонамиз тўлиқ қувватга эришгач, бу ерда меҳнат қилаётганлар сони 120 нафарга етади.

Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn