Тажриба оммалаштирилди
  • 05 Март 2016

Тажриба оммалаштирилди

Андижон педагогика коллежининг 70 та ўқув хонаси ва фан кабинетлари локал тармоққа уланди.

Бу нафақат ўқувчилар, балки ўқитувчилар учун ҳам кенг имконият яратди. Эндиликда бой маълумотлардан фойдаланиб, машғулотлар қизиқарли тарзда ўтказилмоқда.
Бу борада тўпланган тажриба вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимидаги муассасалар раҳбарлари иштирокида уюштирилган семинарда алоҳида эътироф этилди. Жумладан, коллежда йигит-қизларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида компьютер саводхонлиги, хорижий тиллар, зардўзлик каби тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.
— Ахборот-ресурс марказимизда 27500 дан зиёд номдаги адабиётлар мавжуд, — дейди ушбу таълим муассасаси директори Фурқат Бузруков. — Шунингдек, Андижон давлат университети билан ҳамкорликда 2,5 мингдан ортиқ номдаги қўлланмаларнинг электрон шакли яратилди.
Тадбир якунида илғор педагогик услублар ва тажрибаларни амалиётга татбиқ қилиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди.

Саидаҳмад ШУКУРОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn