Хилма-хил ширинликлар тайёрланмоқда
  • 05 Март 2016

Хилма-хил ширинликлар тайёрланмоқда

Сариосиё туманидаги “Аббосбек-Абад” хусусий корхонасида ўн турдаги нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Яқиндан бошлаб эса банкнинг 100 миллион сўмлик кредити эвазига бу ерда қандолатчилик цехи ҳам ишга туширилди.
— Хорижнинг компьютерлаштирилган ускуналарини маҳорат билан бошқараётган саккиз нафар коллеж битирувчиси томонидан кунига бир тоннагача ширинлик тайёрланмоқда, — дейди корхона раҳбари Нигора Искандарова. — Маҳсулотларимиз сифати мижозларга манзур бўлаётир. Шу боис унга бозорда талаб ортиб бораяпти. Олинаётган фойда ҳисобидан тармоқларни янада кенгайтириш чораларини кўраяпмиз. Шу мақсадда анчагина маблағ қўшимча технологиялар сотиб олишга йўналтирилди. Янги цех иш бошлагач, яна тўққизта иш ўрни яратилиши баробарида, ширинликлар тури ҳам кўпаяди.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn