Ташқи бозорда ҳам харидоргир
  • 04 Март 2016

Ташқи бозорда ҳам харидоргир

Деҳқонобод туманида доривор гиёҳ — каврак ўсимлиги ширасини қадоқлаш ҳамда уни экспорт қилиш лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, тоғларда ўсадиган ушбу ўсимлик смоласи тиббиётда томир тортишиши, шамоллашнинг турли кўринишлари, асаб ва бошқа касалликларни даволашда кенг қўлланилади. Шу боис бугунги кунда фармацевтика саноатида унга талаб ортиб бормоқда.  

Деҳқонобод туманида яқинда фаолият бошлаган “Natural Assoefetida” қўшма корхонаси уни етиштириб, саноат усулида қайта ишлайдиган вилоятдаги дастлабки корхона ҳисобланади. Эътиборлиси, бу ерда каврак шираси 10 килограммдан 25 килограммгача бўлган идишларда қадоқланиб, хорижий мамлакатлардаги -буюртмачиларга жўнатилаётир. 

Ўтган йили чет эллик ҳамкорларга 40 минг АҚШ долларилик маҳсулот етказиб берилган бўлса, жорий йилда экспорт ҳажмини янада кўпайтириш режалаштирилган. 

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn