Ярмаркадан — корхонага
  • 03 Март 2016

Ярмаркадан — корхонага

Мамлакатимизда аҳоли, хусусан, ёшларнинг ўз мутахассислиги бўйича иш билан таъминланишида анъанавий равишда ўтказиб келинаётган меҳнат ярмаркаларининг аҳамияти катта бўлаётир.

Навоий информатика ва электрон саноат касб-ҳунар коллежи битирувчиси Омон Ҳожиев ҳам ана шундай тадбирда иштирок этиб, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган “Теlеcом innovations” қўшма корхонаси жамоаси аъзосига айланди. Бундай имкониятга унинг бир қатор тенгдошлари ҳам муяссар бўлишди. 

Яқинда мазкур касб-ҳунар коллежида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритаётган 20 га яқин корхоналар 33 та вакансия билан иштирок этди. Пировардида 21 нафар коллеж битирувчиси доимий ишлаш учун йўлланмага эга бўлди.

Азамат ЗАРИПОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn