Илғор ускуналар афзаллиги
  • 03 Март 2016

Илғор ускуналар афзаллиги

Жалб этилаётган инвестициялар натижасида вилоятда кўплаб истиқболли лойиҳалар рўёбга чиқарилмоқда. Жумладан, Денов туманидаги “Сурхон Улуғбек Шарофуддинов” хусусий корхонаси томонидан амалга оширилган лок, шпатлёвка ва эмаль бўёқлари тайёрлашга мўлжалланган лойиҳа ана шулардан биридир. Шу пайтгача бундай -маҳсулотлар воҳага қўшни вилоятлардан келтириларди.

— Янги лойиҳа ижроси учун банк ажратган 82 миллион сўмлик кредитдан унумли фойдаландик, — дейди тадбиркор Улуғбек Шарофуддинов. — Хориждан 200 тоннага яқин эмаль бўёқлари ҳамда 600 тоннадан зиёд пардозлаш воситалари ишлаб чиқариш қувватига эга технологиялар харид қилдик. Улар камхаржлиги ва самарадорлиги билан турдошларидан фарқ қилади.

Нормурод ТЕМИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn