Бизни жаҳон танийди
  • 26 Февраль 2016

Бизни жаҳон танийди

Дунё бозорида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” брендининг нуфузи тобора ошмоқда. Чунки юртимиз ишлаб чиқарувчилари юқори сифатли маҳсулотлари билан чет эллик харидорларнинг ишончини тўла оқлаган.

Масалан, мен меҳнат қилаётган корхонада тайёрланаётган маҳсулотларнинг асосий қисми Швейцария, Малайзия, Болгария, Япония каби дунёнинг ўндан зиёд давлатларига экспорт қилинади. Хорижлик буюртмачиларга фақат ўтган йилнинг ўзида 25 миллион АҚШ долларилик калава ип етказиб берилди.

Замонавий корхонада ишлаш кишига роҳат бағишлайди. Ўз навбатида, масъулият ҳам юклайди. Цехлар энг илғор дастгоҳлар билан жиҳозланган, юмушларнинг асосий қисми компьютерлар ёрдамида бажарилади. 

Маҳсулотларимизга ички бозорда ҳам талаб катта. Шу боис ўтган йили 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция йўналтирилиб, корхонамиз фаолияти кенгайтирилди. Ишчилар сони яна 20 нафарга кўпайди.

Дунёда иқтисодий таназзулнинг салбий таъсири сезилиб турган айни паллада юртимизда ҳамма соҳа қатори саноатда ҳам барқарор ривожланиш кузатилаётгани биз танлаган тараққиёт йўлининг нақадар оқилона ва тўғри эканлигини кўрсатмоқда. 

Шоҳиста ЗИЯЕВА,

«ДЭУ Текстиль Бухоро» корхонаси ишчиси, 

«Шуҳрат» медали соҳибаси. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn