Ўсимлик пояларидан арзон ва экологик тоза ёқилғи
  • 03 Апрель 2014

Ўсимлик пояларидан арзон ва экологик тоза ёқилғи

Бўка туманидаги “Alter fuel from stem” масъулияти чекланган жамиятида муқобил ёқилғи — экобрикет тайёрлаш ўзлаштирилди.

Мутахассислар томонидан ўтказилган синов ва текширувларда бундай маҳсулот ёнганда 3915 кКал/кг иссиқлик ажралиши аниқланди. Бу бошқа ёқилғи ашёлари, масалан, кўмир брикетларига қараганда қарийб 1,5 баробар юқори кўрсаткичдир.
— Лойиҳанинг яна бир аҳамиятли жиҳати — ғўза, шоли, писта ва жўхори каби ўсимликлар поя қолдиқларидан фойдаланаяпмиз,— дейди тадбиркор Алишер Очилов. — Мақсадимиз — халқ хўжалигининг кўплаб тармоқларига экологик безарар ёқилғи етказиб бериш баробарида, қишлоқ мулкдорлари учун яна бир қулайлик яратишдир.
Корхонада хориждан келтирилган замонавий технологиялар ёрдамида йилига 5 минг тонна экобрикет тайёрлаш имконияти яратилди.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn