Ҳар гектарда 2500 донадан кўчат
  • 03 Апрель 2014

Ҳар гектарда 2500 донадан кўчат

Урганч давлат университетининг ўқув-амалий хўжалигида Франция, Италия, Нидерландия давлатларидан келтирилган олманинг 16 та, нокнинг 8 та яримпакана ва пакана навлари минтақамиз иқлимига мослаштирилди.

Уларнинг афзаллиги шундаки, бу боғларда гектарига 2500 дона кўчатни жойлаштириш мумкин. Маҳаллий боғларда эса ушбу кўрсаткич 250 донани ташкил этади, холос. Интенсив боғдаги мевали дарахтларнинг ҳар тупидан 50 килограмм ҳосил олиш мумкин. Университет олимлари бу йил яна 2 гектар ана шундай нок ва олхўри боғини бунёд этишни ният қилишган.
Келгусида университет қошидаги мазкур хўжаликда кўчатчилик йўлга қўйилиб, вилоят боғбонлари ва боғдорчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликларига кўмаклашиш режалаштирилмоқда. 

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.


Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn