Қисқа муддатда катта натижа
  • 11 Февраль 2016

Қисқа муддатда катта натижа

Сардоба туманидаги “З. М. Бобур” масъулияти чекланган жамиятида қарийб 140 минг АҚШ долларилик истиқболли лойиҳа рўёбга чиқарилди.

Натижада бу ерда Голландиядан келтирилган 36 минг бош наслдор паррандани парваришлашга киришилди.
— Ҳадемай ҳамкорларимизга кунига 20-24 мингта тухум етказиб беришни мўлжаллаяпмиз, — дейди корхона раҳбари Ҳасан Ҳожиматов. — Улардан чиққан жўжалар жуда қисқа муддат — 35 кунда меъёрий вазнга эга бўлади. Бу эса таннархи арзон ҳамда сифатли парҳез гўшт етиштириш имконини беради.
Жорий йилда корхонага яна 4 тўплам замонавий парранда боқиш ускунаси ўрнатилади. Пировардида наслли товуқ тухуми тайёрлаш ҳажми ошиши баробарида, жамоа сафи янада кенгаяди.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn