Сердаромад соҳа
  • 11 Февраль 2016

Сердаромад соҳа

“Бухоробалиқ” масъулияти чекланган жамиятига қарашли сув ҳавзаларида маҳсулот етиштириш миқдори йил сайин ошмоқда. Жумладан, 2015 йилда мазкур корхона жамоаси истеъмолчиларга 190 тонна балиқ етказиб берди. Бу 2014 йилдагига нисбатан 50 тонна кўпдир.

 Ҳозир жамиятнинг 100 гектар майдонни эгаллаган ҳавзаларида оқ амур, зоғора, дўнгпешона каби балиқ турлари етиштирилаяпти. 35 гектар сунъий ҳавзада эса чавақлар парваришланаётир. Хўжаликда йилига 30 миллион донадан зиёд балиқ чавағи тайёрлаш қувватига эга инкубация цехи барпо этиш режалаштирилган.
Дарвоқе, корхона жамоаси бу борада муайян тажрибага эга. Чунончи, ўтган йили балиқчиликка ихтисослаштирилган йигирмага яқин фермер хўжалигига балиқ чавақлари етказиб берилди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn