Интернет орқали реклама
  • 02 Апрель 2014

Интернет орқали реклама

Қарши шаҳридаги турли дизайнда либослар тайёрлашга ихтисослаштирилган “Cotton road” қўшма корхонасининг интернетда веб-сайти яратилиши бир пайтнинг ўзида юзлаб мамлакатлардаги мижозларга янги турдаги маҳсулотларни реклама қилиш имконини бермоқда.

Қолаверса, бу жамоанинг ташқи бозорда муваффақиятли фаолият олиб боришида ҳам муҳим омил бўлаяпти. Хусусан, 2013 йил давомида 1 миллион 817 минг АҚШ долларидан ортиқ маҳсулот “Cotton road” ёрлиғи остида Европа бозорларига чиқарилди.
Яқинда Шаҳрисабз шаҳрида корхонанинг янги филиали ишга туширилди. Натижада бу ерда 34 кишининг бандлиги таъминланиб, аёллар, эркаклар ва болалар учун мўлжалланган 20 хилдаги трикотаж маҳсулотлари тайёрлаш йўлга қўйилди.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn