Эҳтиёждан ортгани — ташқи бозорга
  • 02 Февраль 2016

Эҳтиёждан ортгани — ташқи бозорга

Вилоятда мева-сабзавотчилик ва узумчиликка ихтисослаштирилган агрофирмалар сони иккитага кўпайди.

Улардан бири — “Сирдарё савдо импекс”, иккинчиси эса  “Сирдарё узум агро” масъулияти чекланган жамиятларидир.
— Агрофирмамиз ихтиёрида 4 та иссиқхона, умумий сиғими 500 тоннага тенг иккита совутқичли омборхона бор, — дейди “Сирдарё савдо импекс” МЧЖ раҳбари Ойбек ўуломов. — Мақсадимиз халқимиз дастурхони янада файзли бўлишига муносиб ҳисса қўшишдир. Шунингдек, аҳоли эҳтиёжидан ортган неъматларни экспорт ҳам қилмоқчимиз.
“Сирдарё узум агро” мутасаддилари эса шу кунларда агрофирмалар ва фермерлар билан узум етказиб бериш юзасидан шартномалар имзолашмоқда.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn