Икки ярим баробар ўсиш
  • 02 Февраль 2016

Икки ярим баробар ўсиш

Боёвут туманидаги “Тош бетон қурилиш импекс” масъулияти чекланган жамиятида замонавий томёпқич материаллари ишлаб чиқариш ҳажми икки ярим баробар кўпайди.

Ҳозирги пайтда корхона маҳсулотлари кўп қаватли иморатлар ҳамда намунавий лойиҳа асосидаги уй-жойлар қурилишига етказиб берилмоқда. Ўтган йили бу ерда 3,5 мингта ана шундай темир-бетон конструкцияси тайёрланди.
Шунингдек, айни вақтда корхонанинг пойдевор блоклари, ирригация-мелиорация тармоқлари учун мўлжалланган қувурларига ҳам талаб ортиб бормоқда.
— Жорий йилда томёпқичлар тайёрланадиган иккинчи технологик линияни ишга туширишни мўлжаллаяпмиз, — дейди МЧЖ раҳбари Неъмат Ўразалиев. — Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 350 миллион сўм йўналтирилади. Натижада маҳсулот ҳажми кўпайиши баробарида, янги иш ўринлари вужудга келади.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn