Буюртма харидор талаби асосида бажарилади
  • 28 Ноябрь 2015

Буюртма харидор талаби асосида бажарилади

Ромитан туманидаги “Зебунисо Юлдузхон” оилавий корхонасининг тикувчилик цехида “Биз учун муҳими — мижоз истаги” деган ёзувга кўзингиз тушади.

—Бу ерга келган киши ишимизни кўриб, албатта, бирор либосга буюртма беради, — дейди корхона раҳбари Зебо Остонова. — Бунга мижозлар хоҳиш-истагига мос кийим-кечаклар тикиш эвазига эришдик. Фаолиятимизни икки йил муқаддам атиги битта тикув машинаси билан бошлаган эдик. Ҳозир эса улар сони салкам ўнтага етди. Қолаверса, коллеж битирувчиларига ҳам “Устоз — шогирд” анъанаси асосида тикувчилик сирларини ўргатаяпмиз. Мажмуамизда, шунингдек, пойабзал таъмирлаш устахонаси, “Гўзаллик салони” ишлаб турибди. Келгусида фаолиятимизни янада кенгайтириш ниятидамиз.
Жорий йилнинг тўққиз ойида вилоятда аҳолига хизмат кўрсатиш ҳажми ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 116,6 фоиз ошди. Бунда “Зебунисо Юлдузхон” каби оилавий корхоналарнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn