Кичик корхонанинг дадил одими
  • 25 Ноябрь 2015

Кичик корхонанинг дадил одими

Фарғона туманининг Водил қишлоғидаги “Mebel mega servis” корхонасига ажратилган 50 миллион сўмлик банк кредити унинг фаолиятини кенгайтиришга йўналтирилди.

Натижада ушбу маблағ эвазига зарур хом ашё харид қилиниб, 15 турдаги замонавий мебель жиҳозлари тайёрлаш йўлга қўйилди.
— Жорий йилнинг ўтган даврида 150 миллион сўмликдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқардик, — дейди корхона раҳбари Ҳамдамжон Пўлатов. — Ҳозир бюджет ташкилотлари билан тузилган 120 миллион сўмлик буюртмаларни якунига етказаяпмиз. Келгуси йилда эса ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш ва меҳнат ўринлари сонини кўпайтиришни мақсад қилганмиз.

Маъмур МУСУЛМОНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn