Ҳунарманд корхона очди
  • 14 Ноябрь 2015

Ҳунарманд корхона очди

Андижон шаҳридаги “Водий равнақ камоли” масъулияти чекланган жамияти ойига минг жуфт пойабзал ишлаб чиқариш қувватига эга. Эътиборлиси, корхонанинг қишки мавсумга мўлжалланган маҳсулотларига буюртма берувчилар сафи тобора кенгайиб бораяпти. Яқинда улар қаторига хоразмлик харидорлар ҳам қўшилди.

Айтиш жоизки, мазкур корхона раҳбари Нўъмонжон Алиев қулай ишбилармонлик муҳити туфайли оддий косибликдан тадбиркор даражасига етди. Ҳунарманд бундан олти йил аввал учта тикув машинасида тўрт нафар ишчи билан фаолият бошлаган эди. Ҳозир бу ерда тикиш, бичиш, қолиплаш каби жараёнлар 30 га яқин илғор дастгоҳлар ёрдамида амалга оширилаяпти. 25 нафар тажрибали мутахассиснинг ҳар бири 4-5 нафардан ёшларни ёнига олиб, “Устоз — шогирд” анъаналарини давом эттирмоқда.
— Айни пайтда банк томонидан ажратилган 100 миллион сўмлик кредит ҳисобига ишлаб чиқаришни кенгайтираяпмиз, — дейди Н. Алиев. — Янги цехимиз модернизация қилингач, ишни конвейер усулида ташкил этамиз. Бу маҳсулот ҳажмини кўпайтириш имконини беради.

Саидаҳмад ШУКУРОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn