Туризм инфратузилмаси такомиллашмоқда
  • 06 Ноябрь 2015

Туризм инфратузилмаси такомиллашмоқда

Бухоро шаҳридаги “Hafsikabir tur servis” оилавий корхонаси меҳмонхона қуриб, фойдаланишга топширди. Бир пайтнинг ўзида 20 кишига хизмат кўрсатадиган, замонавий ва миллий меъморчилик анъаналарини ўзида мужассам этган ушбу муҳташам иншоотда сайёҳлар учун барча қулайлик яратилган.

Шундай қилиб, қадимий ва навқирон Бухоро шаҳридаги меҳмонхоналар сони 91 га етди. “Ўзбектуризм” Миллий компанияси Бухоро минтақавий бўлими маълумотларига қараганда, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида вилоятда иш бошлаган бундай объектларнинг 15 таси оилавий корхоналар томонидан бунёд этилди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn