Кичкинтойлар учун миниавтомобиллар
  • 06 Ноябрь 2015

Кичкинтойлар учун миниавтомобиллар

Андижон шаҳридаги “Сезам савдо саноат” хусусий корхонасида болалар учун велосипедлар ишлаб чиқарилади. Яқинда бу ерда амалга оширилган техник ва технологик янгиланишлар натижасида кичкинтойларга мўлжалланган миниавтомобиллар тайёрлаш ҳам ўзлаштирилди.

Ушбу лойиҳа рўёбига 162 минг АҚШ долларилик сармоя йўналтирилди.
— Маҳаллийлаштириш дастури асосида фаолият кўрсатаётганлигимиз туфайли барқарор ўсиш суръатларига эришаяпмиз, — дейди мазкур жамоа раҳбари Олимжон Элчиев. — Ўтган йили 25 минг дона маҳсулот ишлаб чиқарган бўлсак, шу йилнинг тўққиз ойида мазкур кўрсаткич 34 мингга етказилди. Бинобарин, 25 та қўшимча иш ўрни яратилди.
Айтиш жоизки, Маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ, айни пайтда вилоятдаги 16 та корхонада 25 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Саидаҳмад ШУКУРОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn