Дастлабки босқичда катта муваффақият
  • 04 Ноябрь 2015

Дастлабки босқичда катта муваффақият

Қўшкўпир туманида паст ва юқори кучланишли электр жиҳозлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Қўшкўпир электро техника заводи” масъулияти чекланган жамияти фаолият бошлади.

Мазкур лойиҳанинг биринчи босқичини амалга ошириш учун 700 миллион сўмдан ортиқ сармоя йўналтирилди. Қурилиш-монтаж ишлари олиб борилди. Замонавий илғор технологик ускуналар келтириб ўрнатилди.  Пировардида 33 кишининг бандлиги таъминланди. Эътиборлиси, корхона иш бошлаганидан буён ўтган қисқа даврда 1 миллиард 200 миллион сўмлик маҳсулот тайёрланиб, мижозларга етказиб берилди.
— Лойиҳани тўлиқ рўёбга чиқариш учун 10 миллион АҚШ долларилик инвестиция киритишни режалаштирганмиз, — дейди корхона раҳбари Оғабой Валиев. — Ҳозир унинг дастлабки босқичини ишга туширдик. Фаолиятимизни тобора кенгайтириб бораяпмиз. Келгусида бу ерда тайёрланадиган маҳсулот турлари 50 тага етади. Жамоамиз аъзолари сони эса 200 нафардан ортади. Буларнинг барчаси юртимизда ишбилармонларга берилаётган имтиёзларнинг амалий самарасидир.


Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn