Савдодан — ишлаб чиқаришга
  • 04 Ноябрь 2015

Савдодан — ишлаб чиқаришга

Хўжайли туманида савдо-сотиқ йўналишида фаолият бошлаган “Замирбек Тахиатош” хусусий корхонаси эндиликда ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйди. Бу ерда йўлак қопламалари ҳамда томёпқич материаллари тайёрлаш ўзлаштирилди.  Пировардида 20 га яқин иш ўринлари яратилди.

Корхона фаолияти кенгайишида банкнинг 200 миллион сўмлик кредитидан самарали фойдаланилди. Айни пайтда кунига 16 миллион сўмликка яқин қурилиш материаллари тайёрланиб, буюртмачиларга етказиб берилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикасида шу йилнинг ўтган тўққиз ойида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 389 миллиард 58 миллион сўмлик кредитлар ажратилди.


Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn